Фото: «Skoda-avto.ru»
Jizzakh Auto (Volkswagen Uzbekistan) компанияси VAG концерни линейкасидаги иккинчи бренд — Skoda’ни Ўзбекистон бозорига чиқармоқда. Бу ҳақда Telegram’даги «На бегу» канали муаллифи Малик Каримов маълум қилди.
Аввалроқ завод Volkswagen Caddy тижорий автомобилларини сотишни бошлаган эди. Skoda линейкасидаги биринчи автомобиль модели 2021 йилининг етти ўриндиқли Kodiaq кроссовери бўлади.
Таъкидланишича, автоуловларга олдиндан буюртма октябрь ойида очилади ва етказиб бериш шу ойдан бошланади. Тошкентда иккита дилерлик марказининг очилиши кутилмоқда.
Фото: «Skoda-avto.ru»
«Менга маълум бўлишича, машиналар нархи қўшни давлатларга ёки Россияга қараганда арзонроқ бўлади, келинг расмий маълумотни кутиб қолайлик», — деди Малик Каримов.
Компаниянинг «Gazeta.uz»га аниқлик киритишича, Skoda Kodiaq Россиянинг Калуга шаҳридаги «Грабсево» технопаркида жойлашган Volkswagen Group Rus заводидан етказиб берилади. Россияда автомобиль нархи комплектациясига қараб 21,5 мингдан 41,3 минг долларгача ўзгариб туради.
Президент қарорига кўра, биринчи босқичда — 2020−2021 йилларда Volkswagen ва Skoda автомобилларини тайёр ҳолда олиб кириш режалаштирилган. Фарғона, Тошкент ва Жиззахда диллерлик ва хизмат кўрсатиш тармоқлари ишга туширилади. Иккинчи босқичга кўра, 2022 йилдан бошлаб тўлиқ ишлаб чиқариш цикли ташкил қилинади ва инвестициялар ҳажми, автомобиль экспорти масалалари ҳам ҳал қилинади.
Эслатиб ўтамиз, 21 август куни Президент Шавкат Мирзиёев Volkswagen, Skoda ва Isuzu автомобиллари билан танишганди. Улар орасида Kodiaq ҳам бор эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди