Ўзбекистонда ҳар 5 йилда ишлаб чиқарилаётган автомобиль турларини янгилаш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда “Ўзбекистон Республикасида иқтисодий ўсишни тиклаш ва тизимли таркибий ўзгаришларни давом эттириш бўйича 2020-2021 йиллардаги амалий ҳаракатлар режаси”да айтилган.
Қайд этилишича, машинасозлик соҳасида халқаро консалтинг компанияларни жалб қилган ҳолда, автомобилсозлик саноатини ривожлантириш Стратегиясини ишлаб чиқиш мўлжалланган.
Автомобилсозлик саноатида жаҳоннинг етакчи ишлаб чиқарувчилари (Япония ва Жанубий Корея) тажрибаларидан келиб чиқиб, ҳар 5 йилда ишлаб чиқарилаётган автомобиль турларини янгилаш кўзда тутилмоқда.
Шунингдек, автомобилсозлик саноатида маҳаллий саноат корхоналари томонидан ишлатиладиган хом ашёлар асосий турларини маҳаллийлаштириш (пўлат, ясси шиша, каучук) ҳамда автомобилсозлик саноатида юқори технологик эҳтиёт қисмларини (шасси, трансмиссия, рул бошқаруви) маҳаллийлаштиришни асосий йўналиш этиб белгилаш режалаштирилган.
Бундан ташқари, технологик ускуналарни (штамплаш, пайвандлаш, бўяш ва йиғиш линиялари технологиялари) ишлаб чиқиш ва ривожлантириш, соҳанинг муҳандислик салоҳиятини ривожлантириш (иккиламчи бозор учун бутловчи қисм, аксессуарлар ишлаб чиқариш ва тюнинг) ҳамда миллий бренд остида стандартлаштирилган трактор моделларини оммавий ишлаб чиқариш кутиляпти. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди