Фото: Motor
Автомобиль мойларини ишлаб чиқарувчи Castrol компанияси тадқиқот ўтказиб, нима сабабдан электромобиллар ҳозиргача оммалашмаганини аниқлади. 10 мингга яқин респондент ўртасида ўтказилган сўров натижаларига кўра, компания бу борадаги бешта муҳим омил рўйхатини тузди, деб хабар беради Motor.
Аccелератинг The Evolution номи остидаги ҳисобот 9 мингта автомобиль эгаси, 570 та транспорт бошқарувчиси ва 30 та автомобиль соҳаси вакилига асосланган. Уларнинг фикрича, электромобилларнинг оммалашишида биринчи нуқта — бу нарх. Потенциал харидорларнинг учдан икки қисми (63 фоизи) бугунги кундаги нархларни қиммат деб ҳисоблайди, улар учун идеал нархи — 36 минг доллар.
Эътиборга олиш лозим бўлган иккинчи сабаб — қувватлантириш вақти. Castrol сўровномасида иштирок этганлар 31 дақиқадан ортиқ кутишни истамаган — тушлик вақти айнан шунчани ташкил этади. Бу ички ёнув двигателида ҳаракатланувчи машина эгалари одатда сарфлайдиган вақтдан кўпроқ: бу каби тўхтатишлар одатда 21 дақиқа давом этади. Бир марталик қувватланиш эса, респондентлар фикрича, 469 километрни ташкил этгани идеал ҳисобланади — ҳозирда бу каби кўрсаткич билан Tesla, Volkswagen, Rivian ва Lucid мақтана олади.
Электромобилларнинг оммалашмаётганига, шунингдек, қувватлантириш станциялари тармоғининг ривожланмагани сабаб бўлмоқда. Сўров иштирокчиларининг 70 фоизи терминал уйида ёки яқин атрофда бўлишини маъқул кўрган; 67 фоиз респондент эса қувватлантириш станцияси ишхонада бўлишини орзу қилса, 62 фоизи электромобиллар фақат қайта тикланувчи манбаларда ҳаракатланишини хоҳлаган. Ва энг охиргиси: харидорларнинг ярмидан кўпи ўзлари яхши кўрган модель электр узатмада ҳаракатланадиган вариантни тақдим этса, электромобилга ўтишларини билдирган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди