Фото: eBay
eBay онлайн аукционида ноодатий лот пайдо бўлди: 1927 йилда ишлаб чиқарилган Essex маркасидаги автомобиль базасида яратилган олти ғилдиракли Ratical Kiwi рет-роди. Сотувчи автомобилни камида 79 980 долларга сотишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Motor.
«Телба Макс» фильмидаги экзотик машинани ёдга солувчи транспорт воситаси Янги Зеландиядаги хот ва рет-родларни яратишга ихтисослашган Bellarat Customs ательеси томонидан яратилган. Қайта ишланган Essex биринчи бор 2019 йили Лас-Вегасдаги SЕМА автотюнинг кўргазмасида намойиш этилганди.
Фото: eBay
Сотувга қўйилган машинанинг интерьер ва экстерьеридаги ҳар бир эҳтиёт қисми модификацияга учраган. Суратларга кўра, 93 ёшли Ratical Kiwi оригинал эшиклари, кузовнинг олд қисми ва юмалоқ фараларини сақлаб қолган. Кенгайтирилган ва узайтирилган кузов DNА Мutant Crystal махсус бўёғи билан бўялган бўлиб, бу унга рет-родлар кўринишини тақдим этган. Орқа томонидан эса ўзига хос юк платформаси мавжуд бўлиб, унга учтагача велосипед ёки битта мотоцикл ўрнатиш мумкин.
Фото: eBay
Машина Holley карбюраторига эга 7,4 литрли Chevrolet V8 двигатели ёрдамида ҳаракатга келади. Moтoр GM 70R4 механик узатмалар қутиси, янги «кардан вал» ҳамда Jaguar дифференциал билан биргаликда ишлайди.
Шунингдек, машинага Jaguar рули, тормоз суппортлари ва хромланган ғилдираклари ўрнатилган. Салон ҳам тўлиқ қайта жиҳозланган: ўриндиқ ва эшиклар жигарранг чарм билан қопланган, янги марказий панел ва аудиотизим ўрнатилган.
Фото: eBay
Фото: eBay
Фото: eBay
Фото: eBay
Фото: eBay
Аввалроқ АҚШда «Телба Макс» услубида яратилган Chevrolet Corvette 6600 доллар баҳосида сотувга қўйилгани маълум бўлганди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди