13:11 / 16.10.2020
3 812

Ўзбекистонга 600 млн сўмлик BMW’ни қонунга хилоф тарзда олиб киришга бўлган уриниш аниқланди

Ўзбекистонга 600 млн сўмлик BMW’ни қонунга хилоф тарзда олиб киришга бўлган уриниш аниқланди
Фарғона вилоятида сохта ҳужжатлар билан хориждан BMW автомашинасини олиб кирмоқчи бўлган фуқаро аниқланди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканалининг «Факт 24» дастурида маълум қилинди.

Қайд этилишича, Фарғона вилояти божхона бошқармаси ҳамда вилоят чегара пости ходимлари енгил автомашинани бошқа ном остида олиб киришга уришни фош қилишган.

Маълум қилинишича, қўшни давлатдан кириб келган фуқаро Тажиев ўз бошқарувидаги автотранспорт ҳақида божхона ходимларига тақдим этган ҳужжатларда автомашинани 1997 йилда ишлаб чиқарилган BMW 520i эканини маълум қилган.

Аммо белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказиш давомида мазкур автомашина ва унга тегишли ҳужжатлар ўртасида кескин тафовутлар борлиги аниқланган.

Жумладан, текширув натижасида автотранспорт воситаси 1997 йилда эмас, 2009 йилда ишлаб чиқарилгани маълум бўлган. Шунингдек, автотранспорт русуми ҳам ҳужжатларда кўрсатилгандан фарқ қилиши аниқланган. Автомашинанинг ҳақиқий нархи эса 600 миллион сўм экани қайд этилган.

Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан тегишли тартибда чора кўрилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Ўзбекистонга 600 млн сўмлик BMW’ни қонунга хилоф тарзда олиб киришга бўлган уриниш аниқланди