21:30 / 30.10.2020
2 884

Германияда Россияда ишлаб чиқарилган пластик йўлтанламаслар салкам 20 минг евродан сотувга қўйилди

Германияда Россияда ишлаб чиқарилган пластик йўлтанламаслар салкам 20 минг евродан сотувга қўйилди
Фото: «Drom.ru»
Германияда Lada 4х4 «Нива» базасида яратилган саккизта «Апал-21541» йўлтанламаслари сотувга қўйилди. Пластик кузовга эга автомобиллар 19 990 евродан сотилмоқда, деб хабар беради Motor.

Пластик кузовли «Сталкер» йўлтанламасининг лойиҳаси биринчи бор 2000 йиллар бошида пайдо бўлган. Бироқ молиялаштириш етарли бўлмагани учун моделни кичик серияли ишлаб чиқаришни йўлга қўйишнинг имкони бўлмаган. Енгил йўлтанламасни яратиш бўйича иккинчи уриниш 2016 йилга амалга оширилган. Бир неча йиллик лойиҳалаш ишларидан сўнг, 2019 йили конвейрдан 30 дан ортиқ нусха чиққан. Муҳандислар 150 та автомобиль чиқаришни режалаштирган, аммо лойиҳа яна тўхтаб қолган.

«Апал-21541» модели Lada 4х4 «Нива» базасида яратилган. Уч эшикли йўлтанламас пўлат трубалар ва синтетик полимер пластиклар билан қопланган каркас-панел кузовни ўз ичига олади. Композит материаллардан фойдаланилгани сабаб 3,5 метрли автомобилнинг оғирлиги 1170 килограммга тушган. Тўлиқ узатмали йўлтанламас «Нива»нинг 83 от кучига эга 1,7 литрли атмосфера двигатели ёрдамида ҳаракатга келади. Агрегат беш поғонали механик узатмалар қутиси ёрдамида бошқарилади. Максимал тезлиги соатига 132 километр.

Фото: «Drom.ru»
Саккизта «Сталкер» нусхаси Россия автомобилларини Германия ва Австрияда сотиш билан шуғулланадиган Made I Russia Gmbh фирмаси томонидан сотувга қўйилган. Маҳаллий дилерлар йўлтанламасни Jaeger («Овчи») деб атаган. Машиналарнинг барчаси қора рангга бўялган бўлса-да, турли комплектацияга эга. Айрим моделларнинг олд бампери пўлатдан ишланган ва енгил қотишмали дискалар ўрнатилган. Базавий комплектацияга эга «Сталкер»ни Германияда 19 990 еврога харид қилиш мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Германияда Россияда ишлаб чиқарилган пластик йўлтанламаслар салкам 20 минг евродан сотувга қўйилди