2 334
Жеймс Бонд ҳайдаган Aston Martin’нинг жойидан силжимайдиган нусхаси 200 минг долларга сотилди (фото)
Фото: Bring a Trailer
Bring a Trailer аукциони орқали «Жосус 007»га тегишли бўлган 1964 йилги классик Aston Martin DB5’нинг ноодатий нусхаси сотилди. Машина ташқи кўриниши билан ҳақиқий спорткардан фарқ қилмайди, аммо у фақатгина гаражни безашга хизмат қилади. Ҳайдаб бўлмайдиган автомобиль учун исмини ошкор этишни истамаган мухлис 200 минг доллар тўлаган, деб ёзади Motor.
Автомобиль кузови ҳақиқий ўлчамда шиша толадан ишланган ва трубасимон каркас билан мустаҳкамлиги оширилган. Нусханинг на двигатели ва на трансмиссияси бор.
Машина бамперлари ушбу нусха учун махсус буюртма асосида зангламайдиган пўлатдан, батареялар ёрдамида ишлайдиган оптикаси, радиатор панжараси, пештахтаси ва Vredestein шиналари кийгизилган 72 кегайли ғилдираклари ҳақиқий Aston Martin’ники.
Фото: Bring a Trailer
Фото: Bring a Trailer
Жеймс Бонд ҳақидаги фильмлардаги каби DB5 жосусларнинг қурилмалар билан тўлдирилган. Улар орасида сохта радиолокацион антенна, рақамлари алмашадиган «табличка», орқа томондан ўқ ўтказмайдиган панел ва қалин тутун ҳосил қиладиган қурилма мавжуд. Шунингдек, «ўқ овозлари» баландлиги бошқариладиган сунъий пулемёт ҳамда 007 логотипи ҳам ўрнатилган.
Фото: Bring a Trailer
Фото: Bring a Trailer
Машина салони сунъий чарм билан қопланган, ретро-телефон, ҳақиқий қурилмалар панели ва кузатилаётганини имитация қилувчи пирпирайдиган ёруғлик индикаторига эга радар харита ҳам мавжуд. Яна бир ўзига хос жиҳати олд ўриндиқдаги йўловчи учун мўлжалланган — Эжеcт тугаси босилганда у ўриндиқ остидан кескин силкинишни ҳис қилади.
Фото: Bring a Trailer
Фото: Bring a Trailer “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди