Global NCAP ассоциацияси Ҳиндистон бозори учун мўлжалланган рули ўнг томонда жойлашган Kia Seltos устида краш-тест ўтказди. Услуб ягона синовни ўз ичига олади: соатига 64 километр тезликда 40 фоизли қоплама билан олд томони орқали деформацияланувчи барьерга урилиш. Кроссовер ўртача баҳони қўлга киритган: мавжуд бешта юлдуздан учтасини, деб хабар беради Motor.
Синовда Ҳиндистон учун йиғилган олд қисмида иккита хавфсизлик ёстиқчасига эга базавий Seltos иштирок этган. Моделнинг ушбу вариантидан болалар ўриндиғини қотиришга мўлжалланган Isofix ва ўртадаги йўловчи учун хавфсизлик камари ўрин олмаган.
Seltos’дан фронтал зарба оқибатида юзага келадиган ҳайдовчининг оёғи остидаги полнинг «ностабиллиги», шунингдек, кузовнинг кучли деформацияга учрагани учун баллар олиб ташланган.
Бу Kia Seltos устида ўтказилган биринчи краш-тест эмас. 2019 йилнинг охирида кроссовер хавфсизлигини Австралиянинг АNCAP мустақил ташкилоти текширган эди. Ўшанда у синовлардан муваффақиятли ўтиб, мавжуд бешта юлдузнинг барчасини қўлга киритганди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди