10:37 / 14.02.2015
6 604

Қоронғида ўзидан ёғду таратувчи Nissan Leaf автомобили тақдим этилди

Қоронғида ўзидан ёғду таратувчи Nissan Leaf автомобили тақдим этилди
Nissan компанияси қоронғиликда ўзидан ёруғлик чиқарадиган Nissan Leaf электрокарини тақдим этди, дея хабар бермоқда «Корреспондент.net».

Модель стронций алюминати — биологик ва кимёвий жиҳатдан инерт бўлган ёрқин рангдаги қаттиқ модда қўшилган махсус бўёқ билан қопланди. Қоплама кун давомида ультрабинафша нурларни тўплайди ва кечқурун нур сочади.

Японияликлар таъкидлашича, бунга ўхшаш технология тюнинг компаниялари томонидан аллақачондан бери фойдаланилиб келинади, бироқ автомобиль ишлаб чиқарувчилардан ҳеч бири ҳали уни расман қўлламаган.

Ҳозирча Япония компанияси ёғду сочадиган бўёқни Leaf учун опция сифатида таклиф қилиш-қилмаслиги номаълум.

Манба: www.daryo.uz

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Авто » Қоронғида ўзидан ёғду таратувчи Nissan Leaf автомобили тақдим этилди