Фото: «Podrobno.uz»
Ўзбекистондаги энг йирик автомобиль бозори ҳисобланадиган Тошкент шаҳридаги Сергели автомобиль бозорини хусусийлаштириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги маълумотларига таяниб, Spot хабар берди.
Молиявий ҳисоботдан маълум бўлишича, бозорни бошқарадиган «Истеъмолда бўлган транспорт воситалари ва эҳтиёт қисмлар Сергели бозори» МЧЖ фойда кўрадиган компания ҳисобланади.
Компаниянинг даромади 2018 ва 2019 йилларда мос равишда 21,2 ва 28,2 миллиард сўмни ташкил қилган. Даромаднинг катта қисми солиқ тўлови учун кетган — мос равишда 12,7 ва 15,5 миллиард сўм.
Мазкур икки йилда соф фойда миқдори кескин фарқ қилади. 2018 йилда 320,6 миллион сўм фойда олинган бўлса, 2019 йилда унинг миқдори 3,3 миллиард сўмга етган. Активлар рентабеллиги эса 0,34 фоиздан 0,54 фоизга ўсган.
Компаниянинг қарзи 1,5 миллиард сўмни ташкил этади, бошқа компаниялар эса автомобиль бозоридан 3,7 миллиард сўм қарздор. 2020 йилда бозорнинг қарзлари миқдори кескин ошган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди