Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати
Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси томонидан навбатдаги инновацион лойиҳа — «Йўл ҳаракати соҳасида интерактив хизматларни тақдим этиш» бўйича «Road24» ахборот тизими жорий этилиб, унинг тест талқини ишга туширилиш арафасида турибди.
Мазкур мобиль ахборот тизими йўл ҳаракати қатнашчилари ва ЙПХ ходимлари учун қулайлик яратиш мақсадида ишлаб чиқилган бўлиб, унда ахборот киритиш, олиш ва тарқатиш имкониятлари мавжуд.
Жумладан:
- Аҳолини йўл-транспорт ҳодисаси ўчоқлари ҳақида тезкор хабардор қилиш;
- Янги ўрнатилган йўл белгилари ҳақида хабардор қилиш;
- Чорраҳаларда тирбандликларни олдини олиш, муаммоли вазиятларни камайтириш;
- Фойдаланувчилар йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик ҳолати тўғрисида ахборотларни тақдим этиш (айнан ушбу road24 дастури орқали олинган видеоёзувларни илова қилиб юбориш);
- Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар ҳақида маълумотларни олиш;
- Жарималарни тўлаш имконияти;
- Автомобиль йўлларини маълум муддатга ёпилиши (таъмирлаш ишлари) ҳақида ахборотларни олдиндан олиш имкони;
- Ҳар бир фойдаланувчининг шахсий кабинети;
- Статистик ахборотларни жамлашни ягона тизимини яратиш;
- Транспорт воситасини жарима майдончасидан олиб чиқиш учун масофадан туриб, онлайн тарзда рухсатнома олиш имконияти.
«road24» дастурига кириш https://road24.uz махсус линк орқали амалга оширилади.
Шунингдек, ҳайдовчи ёки пиёда томонидан аниқланган йўлда ҳаракатланиш билан боғлиқ муаммолар ушбу дастурга белгиланиб, бошқа ҳайдовчилар огоҳлантирилади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди