07:50 / 26.01.2021
1 637

UzAuto Motors янги авлод Tracker’ининг нархини маълум қилди (фото)

UzAuto Motors янги авлод Tracker’ининг нархини маълум қилди (фото)
Фото: UzAuto Motors
UzAuto Motors компанияси 25 январдан бошлаб Chevrolet Tracker кроссовери ўрнини эгаллайдиган янги авлод Tracker’ини тақдим этди.
Янгиланган Trecker панорама люк, LED чироқлар ва 8 дюймлик сенсорли экранга эга бўлган аудиотизим билан жиҳозланган. Машина динамик тўхташ чизиқларига эга орқа камера, катта сиғимли юкхона ва бошқа кўплаб қулайликларга эга бўлган.

Автомобильнинг техник тавсифи:
- замонавий уч цилиндрли ECOTEC турбомотор;
- аралаш циклдаги ёқилғи сарфи 5,5 л/100 км, қуввати 123 от кучи;
- 6 поғонали автоматик узатмалар қутиси;
- калитсиз салонга кириш ва двигателни ишга тушириш;
- ёқилғи сарфини тежашга мўлжалланган стоп-старт интеллектуал тизими;
- янгиланган ва катта ҳажмли юкхона.

Фото: UzAuto Motors
Янги Tracker’ни 25 январдан бошлаб қуйидаги комплектацияларда, Chevrolet стандартлари талабларига тўлиқ жавоб берадиган дилерлик марказларидан харид қилиш мумкин:

Бошланғич комплектация: 145 130 000 сўмдан (ҚҚСсиз), 166 899 500 сўмдан (ҚҚС билан). Бошланғич комплектациядаги автомобилни сотиб олиш истагини билдирган харидорлар дилерлик ташкилотлари ёки «info@uzautomotors.com» электрон манзилига сўров қолдиришлари лозим. Етарли миқдордаги сўровлар жамланганидан сўнг компания ушбу автомобилларни харидорларга етказиб берилишини таъминлайди.
LT комплектация: 193 043 478 сўм (ҚҚСсиз), 221 999 999 сўм (ҚҚС билан).

Фото: UzAuto Motors

Фото: UzAuto Motors
Авваллари Tracker фақат Хитой ва Бразилияда сотилган, бироқ 12 декабрда Американинг General Motors ва Хитойнинг SAIC Motor компанияларининг SAIC-GM қўшма корхонаси янги Chevrolet Tracker’ни халқаро бозорга экспорт қилишни бошлаган. 209 та автомобилдан иборат биринчи партия Ўзбекистонга юборилган.

Ноябрь ойида Швейцариянинг Credit Suisse компанияси UzAuto Motors’га инвестицион лойиҳалар, жумладан, General Motors’нинг арзонлаштирилган GEM платформасидаги янги моделларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши учун 150 миллион еврогача кредит ажратиши маълум бўлганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)