23:13 / 04.02.2021
2 932

Хитойда Range Rover’нинг оригиналидан деярли фарқ қилмайдиган нусхаси 10 баробар арзонроқ нархда сотилмоқда

Хитойда Range Rover’нинг оригиналидан деярли фарқ қилмайдиган нусхаси 10 баробар арзонроқ нархда сотилмоқда
Фото: Facebook / Car News China
Хитойнинг Хубэй провинциясидаги заводларнинг бирида Британиянинг Range Rover автомобилларнинг «эгизаги» Hunkt Canticie ишлаб чиқарилмоқда. Ташқи кўриниши билан Хитой йўлтанламасини ҳақиқийсидан ажратиш қийин, бироқ аслида улар бир-бирдан сезиларли даражада фарқ қилади, деб хабар беради CARakoom.

Ташқи кўриниши билан Range Rover’га янада ўхшаши учун Хитой йўлтанламаси кузови ва салонига «Ренж»нинг эмблемалари ўрнатилган — буларнинг барчаси 20 доллар атрофида бўлган.

Аслини олганда серияли Hunkt Canticie’ларга ҳеч қандай Range Rover логотиплари ўрнатилмайди. Шунга қарамай, икки йўлтанламас ўлчами бўйича «қариндош» ва олд томондан қараганда деярли бир хил.

Фото: Facebook / Car News China
Орқа қисмига келганда эса хитойликлар Discovery V фонарларидан фойдаланишга қарор қилган. Салон эса Hunkt Canticie яратувчиларининг ижоди, ҳеч кимдан «қарзга олинмаган».

Фото: Facebook / Car News China

Фото: Facebook / Car News China
«Осиё Ренжи» 218 от кучига (370 Нм) эга 2,0 литрли турбомотор ёрдамида ҳаракатга келади. Йўлтанламас соатига 100 километр тезликка 9,2 сонияда эришади, максимал тезлиги — 185 км/соат.

Эътиборли жиҳати, Hunkt Canticie ўзининг дунёга машҳур «акасидан» қарийб 10 баробар арзон туради. Моделнинг Хитой аналогини 24 минг АҚШ долларига харид қилиш мумкин (оригиналининг нархи камида 188 минг доллардан бошланади).

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Хитойда Range Rover’нинг оригиналидан деярли фарқ қилмайдиган нусхаси 10 баробар арзонроқ нархда сотилмоқда