10:30 / 07.02.2021
3 320

Эгалари ўз харидидан мамнун бўлган автомобиль маркалари рейтинги эълон қилинди

Эгалари ўз харидидан мамнун бўлган автомобиль маркалари рейтинги эълон қилинди
Фото: Flickr
Американинг Consumer Reports нашри ўз эгаларига маъқул бўлган автомобиль маркалари рейтингини эълон қилди. Сўровда иштирок этган 369 минг ҳайдовчи ўз машиналарини бешта омил бўйича баҳолаган, шунингдек, улар яна ушбу ишлаб чиқарувчининг автомобилини сотиб олишга тайёрлигини билдирган, деб ёзади Motor.

Автомобилларни баҳолашда уни бошқаришдан қониқиш, қулайлик (шовқин даражаси ва ҳаракат текислиги), электрон қурилмаларининг ишлаши, салонда буюмларни сақлаш учун жойнинг кенглиги ва кутилган нархга мос келиши каби мезонлардан фойдаланилган.

Сўров натижаларига кўра, Tesla рейтингнинг бошидан ўрин олган, бироқ у фақат бошқаришдан қониқиш йўналиши бўйича беш баллни қўлга киритган. Электрокарларнинг қулайлиги ва электрон қурилмаларининг ишлашини ҳайдовчилар тўрт баллга баҳолаган, салон кенглиги — уч балл. Tesla нарх-сифат банди бўйича фақат бир баллни қўлга киритган.

Иккинчи, учинчи ва тўртинчи ўринлар мос равишда Американинг Lincoln, Ram ва Chrysler брендларига насиб этган. Ушбу маркадаги машина эгалари уларнинг электроникасига уч баллдан қўйган, бироқ бошқаришдан қониқиш ва қулайлиги юқори баҳоланган. Топ-5 ликнинг охирдан Subaru ўрин олган бўлиб, у бирор-бир йўналишда беш баллни қўлга киритмаган, энг паст — бир баллни эса мултимедиа тизими учун «ишлаб олган».

Рейтингнинг энг охиридан Cadillac, Nissan ва унинг шўъба корхонаси Infinity ўрин олган. Infinity эгалари унинг электроникасидан шикоят қилган, шунингдек, япон маркасининг машиналари жуда қиммат туради. Бундан ташқари, салонда буюмларни сақлаш бўлмалари ҳам «иккига баҳоланган».

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Эгалари ўз харидидан мамнун бўлган автомобиль маркалари рейтинги эълон қилинди