14:25 / 09.02.2021
914

Defender, G-Class ва Jeep Wrangler ўзаро арқон тортишди (видео)

Defender, G-Class ва Jeep Wrangler ўзаро арқон тортишди (видео)
Кадр: YouTube
YouTube’даги Carwow канали блогерлари янги Land Rover Defender, Mercedes-Benz G-Class ва Jeep Wrangler Rubicon моделларининг юк тортиш қобилиятини синаб кўрди. Учта дуэл натижасига кўра, йўлтанламаслар орасидаги энг кучли модель аниқланди, деб хабар беради Motor.

Jeep Wrangler Rubicon’нинг рақибларидан фарқи — бензин двигатель, роми ва лой йўлларга мўлжалланган BFGoodrich «покришка»лари. Капоти остидан эса 270 от кучига эга (айланувчи моментлари сони 400 Нм) 2.0 литрли «турботўртлик» ўрин олган. Америка йўлтанламасининг дифференсиалларни механик блокловчи тизими мавжуд бўлиб, унинг оғирлиги — 2 минг килограмм.

Фото: Motor
Янги Land Rover Defender Д240’га эса 240 от кучига (430 Нм) эга 2.0 литрли Ингениум турбодизели ўрнатилган. Британия йўлтанламаси Jeep’дан кўра 400 килограммга оғирроқ, айланувчи моментлар узатмасига эса электроника «ҳавас қилади». Бундан ташқари, Land Rover’га оддий йўлларга мўлжалланган шиналар «кийгизилган».

Фото: Motor
Учта модель орасида энг оғири ҳисобланган Mercedes-Benz Г 350 д (2,5 тонна) капоти остида 286 от кучи ва 600 Нм айланувчи моментни тақдим этишга қодир 2.9 литрли турбодизель жойлашган; барча учта дифференсиаллни мажбурий блоклаш функцияси бор. Mercedes-Benz заводда ўрнатилган оддий покришкаларида иштирок этган.

Фото: Motor


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Авто » Defender, G-Class ва Jeep Wrangler ўзаро арқон тортишди (видео)