12:19 / 11.02.2021
2 132

Дубайдаги музейдан дунёдаги энг катта тўлиқ узатмали автомобиль ўрин олди

Дубайдаги музейдан дунёдаги энг катта тўлиқ узатмали автомобиль ўрин олди
Фото: Off Road History Museum
Дубайдаги йўлтанламас техникалар тарихи музейига янги экспонат олиб келинди. Бир неча кун олдин у ерга «4х4 ғилдираклар формуласига эга дунёдаги энг катта автомобиль» — Американинг яхшилаб реставрация қилинган LARC LX транспортёри ўзи юриб келган, деб ёзади Motor.

BARC (Barge, Amphibious, Resuppley, Cargo) транспортёрлари АҚШ армиясидаги «амфибизация» дастури доирасида яратилган — ҳарбий хизматда бу каби машиналардан 2001 йилга қадар фойдаланилган. Улар ҳатто реал жанговар шароитларда ҳам синовдан ўтказилган: 1967 йилда, Вьетнамдаги урушнинг қизғин палласида ғилдиракли ва гусеницали техникаларни, шунингдек, шахсий таркибни ташишга мўлжалланган транспортёрлар 101-десант-штурм бўлимасига, 1968 йилда эса 1-танк кавалерияси дивизиясига ёрдам кўрсатган.

Фото: Off Road History Museum
Ҳозирда LARC LX (Lighter, Amphibious Resupply, Cargo) деб аталувчи машинанинг баландлиги икки қаватли уйдек келади. Номинал юк кўтариш қобилияти — 60 тонна, бироқ ҳарбийлар унга мунтазам 130 тоннага қадар юк ортган. Транспортёр платформасига 200 нафар аскар ёки 12 метрли денгиз контейнери сиққан. Амфибия корпуси пўлатдан ишланган бўлиб, оғирлиги 100 тоннага тенг. Йўлтанламас ости ва ер юзаси орасидаги масофа 900 миллиметрга тенг.

LARC LX кучига эга кема бортининг ёнига ўрнатилган бир жуфт 265 от кучига эга Detroit Diesel дизелли моторлари ёрдамида ҳаракатга келади. Ерда ҳаракатланиш вақтида ўз ғилдиракларидан, сувда эса 1,2 метрли парраклардан фойдаланилган. Барча тўртта агрегат, шунингдек, узатмалар қутиси ва редукторлар пневматик бошқарилади. Йўлтанламас ҳайратланарли даражада тежамкор: соатига 140 литр дизель ёқилғисини сарфлайди.

Фото: Off Road History Museum
Эндиликда LARC LX Дубайдаги йўлтанламас техникалар тарихи музейидан ўрин олади. Шунингдек, у ерда ҳарбий ва фуқаролик техникалари намуналарини, бундан ташқари, улкан Dodge Power Wagon ёки «Оқ ўргимчак» лақабли саккиз ғилдиракка эга Nissan Parol’ни учратиш мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Дубайдаги музейдан дунёдаги энг катта тўлиқ узатмали автомобиль ўрин олди