Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан «Тошкент шаҳридаги транспорт воситаларини 2021 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ҳақида»ги 159-сон қарор қабул қилинди. Бу ҳақда «Норма» хабар берди.
Ушбу қарор «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонунга, шунингдек Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида низомга (31.01.2003 йилдаги 54-сон ВМҚ билан тасдиқланган) мувофиқ ишлаб чиқилган.
2021 йилда юридик шахсларга, шу жумладан хорижий шахсларга тегишли транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш мақсадида қуйидагилар тасдиқланди:
- техник кўрикни ўтказиш бўйича комиссиянинг таркиби;
- Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтказилган юридик шахсларни техник кўрикдан ўтказиш жадвали.
Транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилиши керак:
а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар, троллейбуслар, трамвайлар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар – бир йилда икки марта (биринчи марта – 1 июндан 30 июнгача, иккинчи марта – 1 сентябрдан 31 октябргача);
б) ишлаб чиқарилганлигига 5 йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) – 2 йилда бир марта;
в) ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига 5 йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) – бир йилда бир марта;
г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси — шатакчи учун белгиланган муддатларда тақдим этилади;
д) навбатдаги техник кўрикдан ўтказишнинг илгари ўрнатилган муддатларидан қатъи назар, уларни ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) вақтида;
е) улар ишлаб чиқарилган йилдан қатъи назар, ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказилган (қайта рўйхатдан ўтказилган) кундан бошлаб бир йил ўтгач (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно).
Юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 мартдан 30 июнга қадар ўтказилади.
Жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 январдан 31 августга қадар ўтказилади.
Транспорт воситалари ДЙҲХХ органлари томонидан техник кўрикдан ўтказилганлиги учун қонунчиликда белгиланган тартибга мувофиқ йиғим ундирилади. Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва расмий эълон қилинган кундан кучга кирди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди