Тошкентда 31 март куни Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари Азим Аҳмадхўжаевнинг Франциянинг Ўзбекистондаги ишончли муваққат вакили Брис Рокфей ҳамда француз бизнес-ҳамкорлари билан учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Азим Аҳмадхўжаев Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.
Фото: Facebook / Азим Аҳмадхўжаев
Унда Франция томони иштирок этаётган флоат-ойна ва Fives Stein автомобиллар учун ойна ишлаб чиқариш заводи, маҳаллий ишлаб чиқарилаётган BOPP плёнкаларини сотиш (айни пайтда озиқ-овқат учун плёнка мамлакатга импорт қилинмоқда) каби Жиззахнинг уч инвестиция лойиҳаларининг ҳозирги аҳволи муҳокама қилиниб, дастлабки битимлар имзоланди.
Шунингдек, 2021 йилда Renault-AvtoVAZ автомобиль заводи қурилиши ва ишга туширилиши кўзда тутилган. Музокаралар жараёнида мазкур лойиҳаларни амалга оширишнинг аниқ муддатлари белгилаб олинди.
Бундан ташқари, Жиззах вилоятида туризм бизнесини ривожлантириш учун Франциянинг сайёҳлик компанияларини жалб этиш тўғрисидаги келишувга эришилди.
Франциянинг Ўзбекистондаги дипломатик миссияси раҳбари Брис Рокфей Жиззах ҳудудини ривожлантиришдаги жадал ўсиш суръатини алоҳида қайд этиб, мўлжалланган қўшма лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилишига қатъий ишонч билдирди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди