Фото: UzAuto Motors
UzAuto Motors компанияси хориждан импорт қилинадиган Malibu 2 LTZ автомобили нархини 324,4 млн сўмдан 369 млн сўмга кўтарди.
Компания буни ушбу автомобиль нархи бир неча йилдан буён ўзгармай келгани, бу вақтда сўм қадрсизланиб, пандемия даврида логистика харажатлари ортгани билан изоҳлади.
«Иккинчи авлод Chevrolet Malibu автомобиллари Ўзбекистон бозорида 2017 йил апрель ойидан пайдо бўлди. Ҳар бир янги Chevrolet Malibu русумининг нархи автомобиль модификациясидан келиб чиқиб тасдиқланган ва шу вақтга қадар бирор марта нархи ошмаган.
Икки литр хажмдаги турбомоторли Chevrolet Malibu LTZ Premier Facelift автомобилининг сўнгги Premium версияси 2019 йил октябрь ойида сотувга чиқарилди. Ушбу автомобилнинг нархи 2021 йил март ойигача ўзгармади.
Доллар курсининг ўсиши (30 фоиздан кўпроққа), Корея Республикаси вони курсининг долларга нисбатан мустаҳкамланиши (10-15 фоиз), пандемия ва бошқа омиллар натижасида логистика нархининг дунё миқёсида ўсиши ушбу автомобиль русуми нархининг янгиланишига асосий сабабларидан бўлди», – дейилади UzAuto Motors ахборотида.
Эслатиб ўтамиз, март ойида Ўзбекистонда янги авлод Chevrolet Equinox ва Tracker автомобиллари сотувга чиқди.
Январь ойида «Ўзавтосаноат» янги авлоддаги Tracker'нинг LT модификацияси нархи 222 млн сўм бўлишини маълум қилганди, аммо якунда бу модель айтилганидан 10 миллион қиммат – 232 млн сўмдан сотувга чиқарилди.
Ўтган ой «Ўзавтосаноат» АЖ раиси ўринбосари Азизбек Шукуров UzAuto Motors компанияси Spark ва Nexia автомобилларини зарарига ишлаб чиқариши, уларнинг зарини компания қиммат моделларини сотиш орқали қоплашини айтганди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”