Андижон вилояти, Асака тумани Қадрият маҳалласида яшовчи 29 ёшли Я.Акмалбек фуқаролар — 49 ёшли Ш.Назиржон, 54 ёшли Х.Солижон, 45 ёшли С.Фурқат, 41 ёшли С.Шерзод ва бошқаларга ўзини «UzAutoMotors» АЖнинг кадрлар бўлими бошлиғи деб таништиради.
Гўёки уларни ва қариндошларини «GM-Uzbekiston» автомобиль заводига ҳайдовчиликка ишга киритиб қўйиши ва имтиёзли тўловлар асосида автомашина олиб беришини ваъда қилиб, 2020 йил май ойидан июнь ойига қадар бўлган вақт оралиғида ушбу фуқаролардан жами 21 100 АҚШ доллар ва 760 000 сўм пул маблағларини алдов йўли билан олиб, шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Асака тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Я.Акмалбекка нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «б» банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари давомида, Я.Акмалбек ҳеч қаерда ишламаслиги аниқланган. Ҳозирда тергов давом этмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди