Фото: Iphoneaddict
Apple компанияси ўзининг илк автомобили лойиҳасини камида ярим йилдан сўнг эълон қилади. Бу ҳақда Wedbush таҳлилчиси Дэниэл Айвс CNBC’га берган интервьюсида маълум қилди, деб ёзади Hi-Tech.Mail.ru.
Мутахассиснинг таъкидлашича, Apple’нинг биринчи автомобили 2024 йилдан олдин тақдим этилмайди — компанияга ишлаб чиқаришни нолдан бошлаб йўлга қўйиш учун вақт керак. Бироқ Тим Кукнинг корпорацияси лойиҳа ҳақида оммага маълумот бериб, «Apple Car учун асос яратиши» керак.
Айвснинг фикрича, Apple ҳайдовчисиз бошқариладиган электрокари лойиҳаси тақдимотини ва автомобиль бозорига киришини ёзда эълон қилади. Apple Car анонси яқин 3—6 ой ичида бўлиб ўтиши керак. Ўз манбаларига таянган таҳлилчининг ҳисоблашича, компания қисқа муддатларда автомобиль ишлаб чиқариш учун шерик топиши керак. Дэниэл Айвснинг сўзларига кўра, Apple ҳозирда бошқа компаниялар билан бу борада музокаралар ўтказмоқда.
2021 йилнинг ёзида Apple камида битта оммавий тадбир ўтказади — анъанавий WWDC анжумани. Унда компания смартфонлар, компьютерлар ва бошқа қурилмалар учун мўлжалланган янги операцион тизимлар версиясини тақдим этади.
Аввалроқ Apple ўзининг биринчи электрокарини яратиш устидаги ишлар учун Porsche муҳандисини ёллагани маълум бўлганди.
Эслатиб ўтамиз, интернетда янги Apple Car’нинг сохта видеоси тарқалди. Apple автопилотни синовдан ўтказиш бўйича рухсатномани 2017 йилда қўлга киритган. Компания ўз автомобилини яратишга тайёрланаётгани тўғрисидаги миш-мишлар камида 5 йил олдин тарқалишни бошлаган. Хусусан, 2015 йили Apple 2019 йилгача ўз электромобилини тақдим этиши тўғрисида хабар берилганди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди