12:28 / 29.04.2021
1 143

Россияда олтин билан қопланган Tesla Model S 299 минг доллардан сотилмоқда (видео)

Россияда олтин билан қопланган Tesla Model S 299 минг доллардан сотилмоқда (видео)

Фото: Caviar матбуот хизмати
Россиянинг Caviar компанияси Exchellence номини олган янги ҳашаматли предметлар линейкасини тақдим этди. Ундан иккита iPhone ва Tesla Model S ўрин олган бўлиб, уларнинг ўзига хослиги — олий пробали олтин билан қопланганида. Электрокар 299 минг долларга баҳоланган, смартфонлар нархи эса 5 минг доллардан бошланади, деб хабар беради Motor.

Ателье матбуот хизматининг маълум қилишича, Tesla Модель S «бугунги кунда дунёдаги энг яхши электрокар» эганлиги сабаб танланган. Унинг асосини уч моторли модификацияга эга Plaid (1100 от кучи) ташкил этади: машина соатига 96 километр тезликка 1,9 сонияда эришади, максимал тезлиги — 320 километр/соат. Модель S Plaid бир марта қувватланиш орқали 837 километр йўл босишга қодир.

Caviar’нинг Модель S тиражи чекланган: жами 99 нусха яратиш режалаштирилган. Уларнинг ҳар бири капоти ва орқа бамперида жойлашган олтин тож, шунингдек, орқа фонари остидаги серия рақами билан (01/99) фарқланади. Радиатор панжараси, ойналар корпуси, дискалар, бамперидаги деталлар Double Electroplated технологияси асосида олий пробали олтин билан қопланган.

Caviar компаниясининг асосий йўналиши — смартфонлар ва бошқа гаждетларни заргарона безашдан иборат. Фирманинг машҳур мижозлари орасида Рой Жонс (унинг учун Владимир Путин барельефи туширилган олтин iPhone яратилган), Стивен Сигал (Россия герби туширилган Samsung Galaxy С7), Олег Газманов («Россияга хизмат қиламан» ёзувчи погон кўринишидаги корпусга эга смартфон) ва бошқалар ўрин олган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Авто » Россияда олтин билан қопланган Tesla Model S 299 минг доллардан сотилмоқда (видео)