17:30 / 01.05.2021
943

Таиландлик фермер лойдан Bugatti Chiron’нинг нусхасини яратди (видео)

Таиландлик фермер лойдан Bugatti Chiron’нинг нусхасини яратди (видео)

Кадр: YouTube
YouTube’даги NHET TV каналининг блогерлари тўлиқ лойдан ясалган Bugatti Chiron’нинг ноодатий нусхасини намойиш этди. Гиперкарнинг жуда юмшоқ нусхасини яратишга икки ҳафта вақт сарфланган бўлиб, блогерлар ҳар куни 19 соатдан ишлаган, деб хабар беради Motor.

Канал муаллифи — ветнамлик оддий фермер бўлиб, суперкарларга жуда қизиқади, бироқ орзусидаги машинани харид қилишга имкони йўқ. Шу сабабли у дўстлари билан турли ҳамёнбоп материаллардан машиналар нусхасини ясаб келади.

Масалан, ушбу Chiron каркаси бир-бири билан пайвандланган профиллар ва алюминий листларни скотчлаш орқали ҳосил қилинган. Блогерлар унинг атрофида эса лойдан кузов «ясаган». Қўлбола меҳнат маҳсулига оригинал машина билан максимал даражада ўхшашлик тақдим этиш мақсадида улар лазер ўлчагичлардан фойдаланган, барча панеллар ва тешиклар тайёр бўлгач, уларнинг юзаси яхшилаб силлиқланган.

Эътиборли жиҳати, Chiron’нинг лойдан нусхасини яратишда икки эшикли моделнинг ўйинчоқ нусхасидан илҳомланилган.

Кадр: YouTube

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Авто » Таиландлик фермер лойдан Bugatti Chiron’нинг нусхасини яратди (видео)