18:23 / 27.05.2021
1 592

Tesla Cybertruck автомобили учун олдиндан буюртма қилганлар сони 1 миллион кишидан ошди

Tesla Cybertruck автомобили учун олдиндан буюртма қилганлар сони 1 миллион кишидан ошди

Фото: IXBT
Tesla компанияси Cybertruck пикапини 2019 йилнинг ноябрида тақдим этиб, 100 доллар эвазига олдиндан буюртмалар қабул қилишни бошлаганди. Бу эса компания бир нечта рекордларни ўрнатиш ва 1 миллионлик олдиндан буюртмалар маррасини забт этишга ёрдам берган, деб ёзади IXBT.

Компания бош директори Илон Маскнинг маълум қилишича, Cybertruck тақдимотидан кейинги бир ҳафта ичида Tesla 250 мингдан ортиқ буюртмани қабул қилган. Таққослаш учун: 48 соатда Ford F-150 Lighting моделига 44 мингта буюртма келиб тушган.

Tesla ҳатто пандемия даврида ҳам Cybertruck учун ҳафтасига юзлаб буюртмалар қабул қилишни бошлаган. 2020 йилнинг июнида компания олдиндан буюртмаларни қабул қилиш бўйича 650 минглик маррани забт этганини маълум қилганди. Эндиликда автомобиль учун навбатда турганлар сони миллион кишидан ошди. Буюртмачиларнинг 48 фоизи икки моторли вариантни танлаган бўлса, 44,5 фоизи учта электродвигателга эга версияни маъқул кўрган ва 7,5 фоизигина ўз танловини бир моторли базавий моделда тўхтатган.

Tesla Cybertruck нархи 39,9 минг доллардан бошланади, учта двигателли версиясини 69,9 минг долларга харид қилиш мумкин. Tesla Cybertruck пикапини ишлаб чиқаришни йил охиригача йўлга қўйиш ниятида, шу билан бирга, бозорда дастлаб моделларнинг бироқ қиммат моделлари пайдо бўлади.

Автомобильларни реал етказиб бериш 2022 йилгача чўзилиши мумкин, чунки Tesla компанияси Cybertruck моделлари ишлаб чиқарилганган Gigafactory Texas заводини қуришни якунлагани йўқ.

Эслатиб ўтамиз, Маск ўзи футуристик дизайнга эга пикап рулида бир неча бор кўриниш берган. Масалан, 2020 йилнинг майида Маск Cybertruck пикапида ерости туннели бўйлаб сайр қилганди. 2021 йилнинг апрель ўрталарида эса Техасда қурилаётган Tesla заводига Cybertruck’да келган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)
Мавзуга оид янгиликлар


Янгиликлар » Авто » Tesla Cybertruck автомобили учун олдиндан буюртма қилганлар сони 1 миллион кишидан ошди