21:55 / 02.06.2021
1 218

Бейонсе ва Jay-Z чекланган нусха яратилган ҳашаматли автомобилни харид қилди

Бейонсе ва Jay-Z чекланган нусха яратилган ҳашаматли автомобилни харид қилди

Фото: PeopleTalk
Юлдузли жуфтлик қўшиқчи Бейонсе ва рэпер Jay-Z дунёдаги энг қиммат машина эгасига айланди. Чекланган уч нусхада яратилган модель Rolls-Royce маркасига тегишли, деб хабар беради «Korrespondent.net».

Boat Tail кабриолетининг нархи 28 миллион долларни ташкил этади. Компаниядагиларнинг таъкидлашича, модель Rolls-Royce’нинг «ҳашаматли буюмларни яхши кўрадиган» мижоз-шериклари учун яратилган.

Таъкидланишича, ушбу моделни яратишда 1800 дан ортиқ янги эҳтиёт қисмлардан фойдаланилган. Машина қадимий шампан виносини сақлашга мўлжалланган иккиталик музлаткич, пикник жамланмаси ва қуёшдан ҳимоя қилувчи соябонлар билан жиҳозланган.

Фото: Getty Images
Ушбу машина буюртмачи мижозлар билан ҳамкорликда бир неча йил давомида яратилган бўлиб, Rolls-Royce директори Boat Tail’ни компаниянинг «энг шуҳратли лойиҳаси» деб атаган.

«Мазкур фантастик автомобиль Бейонсе ва Jay-Z томонидан буюртма қилинган бўлиб, ундаги барча деталлар уларнинг севимли буюмларига мос келади. Хусусан, юлдузли жуфтликнинг қизини исмида рамзий кўк ранги мавжуд — Блу Айви», — дейди инсайдер.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Авто » Бейонсе ва Jay-Z чекланган нусха яратилган ҳашаматли автомобилни харид қилди