Фото: IXBT
Хитойнинг Jiangsu Ruipaiying Import And Export Co. компанияси пикап кузовида яратилган ҳамёнбоп Changli CLZKC-009 электромобилини тақдим этди, деб хабар беради IXBT.
Ишлаб чиқарувчининг маълум қилишича, улар Америка автомобиль саноатидан илҳомланган бўлса-да, Changli CLZKC-009 нинг Хитой илдизларини яшириш анча мушкул. Ҳатто радиатор панжарасидаги Explorer ёзуви ҳам моделни Ford маҳсулоти билан адаштириш имконини бермайди. Автомобиль узунлиги 3500 миллиметрни ташкил этади, юк кўтариш қобилияти — 400 килограмм.
Машина салонида иккита ўриндиқ бўлишига қарамай, у ерда люк, орқани кўришга мўлжалланган камера ва электрон ойна кўтаргичлар бор. Қўшимча тўлов эвазига кондиционер ҳам ўрнатиш мумкин.
Фото: IXBT
Автомобиль электродвигателининг қуввати 4 от кучини тақдим этади ва у соатига 65 километр тезликкача ҳаракатланиш имконини беради. Сиғими 4,8 киловатт/соатга тенг аккумулятор батареялари ёрдамида эса бир марта қувватланиш орқали 130 километр йўл босиш мумкин.
Мазкур автомобилни ҳозирда Хитойда 2 минг долларга харид қилиш мумкин. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Бекхэм Роналдуни “Интер Майами”га олиб келиш бўйича иш бошлади
Президент Евросиё иқтисодий иттифоқи органлари билан қатор йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини айтди
Лавров: “АҚШдаги демократлар ва республикачилар Россияни душман деб билади”
Бразилияда сув тошқинлари: қурбонлар сони 75 кишига етди