Кадр: YouTube
YouTube’даги The Late Brake Show канали блогерлари ноодатий тест-драйв ўтказиб, Lada Niva Legend йўлтанламасини синаб кўрди. Автомобиль тест-драйвдан «омон» ўтмаган, британияликлар йўлтанламасни кичик кўлга чўктириб юборган, деб хабар беради Motor.
Тест-драйвнинг ўзи ёмон бошланмаган: блогерлар «Нива» британиялик ҳайдовчилар кўникиб қолган бирор-бир ассистентга эга бўлмаса-да, анча бардошли эканлигини таъкидлаган. Айниқса, бошловчи автомобилни таъмирлашнинг осонлигини қайд этган, бу уларга синовлар охирида — автомобиль сув остига чўкиб кетганида ёрдам берган.
Ердаги синовлар вақтида блогерлар «Нива» сувли тўсиқларни қандай босиб ўтишини текширишга қарор қилган. Аввалига йўлтанламас сувли йўлда осонликча ҳаракатланган, кейин эса ҳайдовчи у қадар чуқур бўлмаган кўлмакдан ҳаракатланишга қарор қилган. Натижада машинанинг бутун олд қисми сув остига кириб кетган ва ундан мустақил чиқа олмаган. Шундан кейин ушбу тест-драйв муаллифларини асосий сюрприз кутган — узоқ вақт сув остида бўлган «Нива» ўт олган ва блогерларни уйига қадар элтиб қўйган.
Мазкур британияликлар Lada моделларини синовдан ўтказишга қарор қилган илк блогерлар эмас. Май охирларида Lada Niva янги Top Gear шоусининг янги сонида суратга тушиши маълум бўлганди. Ушбу йўлтанламас 1979 йилда Буюк Британия бозори учун махсус ишлаб чиқарилган, бунга унинг рул қисми ўнг томонда жойлашгани исбот бўла олади, суратга олиш ишлари учун модель аукционда 350 минг рублга (4,8 минг доллар) сотиб олинган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Олимлар Ойнинг орқа томонидан олинган тупроқ намуналарини ўрганди