Фото: Depositphotos
Ижтимоий тармоқларда Tesla автомобилида кузатилган яна бир носозлик видеоси пайдо бўлди: аутопилот тизими Ойни светофорнинг сариқ чироғи билан адаштириб юбориб, тезликни пасайтиришга уринган. Tesla экрани тасвирланган ролик Twitter’даги Jordan Nelson исмли фойдаланувчи томонидан жойлаштирилган бўлиб, у компания раҳбари Илон Маскдан муаммони бартараф этишни сўраган. Айни вақтда видео қарийб бир миллион марта томоша қилинган, бироқ Маск ҳозирча жавоб қайтаргани йўқ, деб хабар беради Motor.
Autoweek нашрининг маълум қилишича, «адашган» Tesla стандарт аутопилот билан эмас, балки июль ўрталарида тақдим этилган кенг функционалликка эга Full Self-Driving яхшиланган тизими билан жиҳозланган. Тўлиқ бошқарув ишорасига қарамай, автопилот ҳамон иккинчи даражага тааллуқли. Бу ҳайдовчи рулни доимо ушлаб туриши ва муаммо юзага келганда аралашиши кераклигини билдиради.
Шу билан бирга, машина белгиланган маршрут бўйича мустақил ҳаракатланади ва автотураргоҳга жойлаша олади. Бундан ташқари, Tesla светофорлар сигналини таниш «қобилияти»га эга. Ушбу функция яхши ишлайди, буни ҳатто илинган байроқларни светофор сифатида қабул қилгани тасвирланган ролик орқали ҳам билиш мумкин.
Компаниядагиларнинг қайд этишича, автопилотнинг тўққизинчи версияси ҳозирда бета-тест жараёнларидан ўтмоқда. Уни синовдан ўтказишни истаган янги электрокар эгалари ойига 199 доллар тўлаши керак. Эски Tesla эгалари эса 1,5 минг долларга обунани амалга ошира олади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Олимлар Ойнинг орқа томонидан олинган тупроқ намуналарини ўрганди