12:40 / 02.08.2021
4 158

«Қўйвор бўлди, кўп гапирмасдан». Қоидабузар Malibu’ни тўхтатган ЙПХ ходими рация орқали «юқоридан» келган буйруқ сабаб уни қўйиб юборди


Кадр: Telegram
Тошкент вилоятида қоидабузар ҳайдовчини тўхтатган ЙПХ ходими рация орқали «юқоридан» келган буйруқ сабаб уни қўйиб юборишга мажбур бўлди. «Тошкент» телеканалининг «Пойтахт йўлларида» кўрсатувида эфирга узатилган ҳолатга блогер ва ҳуқуқшунос Хушнуд Худойбердиев эътибор қаратган.

Видеодан кўриш мумкинки, ўзини вилоят ЙПХ ходими деб таништирган инспектор қора рангдаги Malibu-2 автомобилини ҳайдовчи хавфсизлик камарини тақмасдан ҳаракатлангани учун тўхтатган. Хизмат вазифасини бажариб, ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштириш вақтида ЙПХ инспекторига рация орқали алоқага чиқилган ва Malibu’ни қўйиб юбориш бўйича буйруқ берилган.

«Телефон қилишди, қанақа машинани ушлаб турибсан?.. Қўйвор бўлди, кўп гапирмасдан. Яхши етволинг деб тушунтирвор», — дейди рация нарги таравидаги овоз.

ЙПХ инспектори буйруқни бажарган ҳолда Malibu автомобилининг ҳаракатланишига рухсат берган.
«Ҳар йили йўлларда қоидабузарлар сабабли минглаб инсонлар ўлмоқда. Ва мана шунча инсоннинг ҳалок бўлишига шунақа ўзини қонундан устун деб биладиган ‘каттакон амалдорлар’ ҳамда ўзлари қонунларни оёқости қиладиган йўл ҳаракати хавфсизлиги раҳбарлари ҳам сабабчи. Ҳа, ҳа, ўлимларга айнан сизлар ҳам сабабчисизлар, виждонсизлар», — дея ҳолатга муносабат билдиради блогер.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » «Қўйвор бўлди, кўп гапирмасдан». Қоидабузар Malibu’ни тўхтатган ЙПХ ходими рация орқали «юқоридан» келган буйруқ сабаб уни қўйиб юборди