Фото: Tesla
Tesla’нинг Хитойдаги бўлинмаси Америка маркаси линейкасидаги энг арзон биринчи моделни йиғди, деб хабар беради Motor. Гап ихчам электрохетчбек ҳақида кетмоқда: тахминларга кўра, у Модель 2 номига эга бўлади ва бошланғич нархи 25 минг долларни ташкил этади.
Маълумотларга кўра, Tesla эҳтиёт қисмларни етказиб берадиган аксарият компаниялар билан битим имзолаган ва Tesla Gigafactory Shanghai корхонасини ишлаб чиқаришни бошлашга тайёрламоқда. Хитой учун ҳамёнбоп Tesla’нинг серияли йиғиш ишлари шу йилдан бошланиши мумкин.
Модель 3’дан пир поғона пастда жойлашадиган янги Tesla модели ҳақидаги илк маълумотлар 2018 йилда пайдо бўлган: арзон модель ҳақида марка раҳбари Илон Маск маълумот берган. 2020 йилнинг бошларида интернетда бўлажак автомобилнинг скетчи пайдо бўлган, 2021 йилнинг февралида эса модель бутун дунё бўйлаб сотувга чиқиши маълум бўлганди.
Фото: Tesla
Маскнинг сўзларига кўра, машина нархи Tesla томонидан яратиладиган инновацион аккумуляторлар ҳисобига арзонроқ бўлади. Янги материал турларидан фойдаланиш ҳисобига киловатт-соат нархи ишлаб чиқаришда деярли икки баробарга арзонлашади, бўсиб ўтиладиган масофа узоқлиги эса амалдаги батареяларникидан 16 фоизга ошади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Олимлар Ойнинг орқа томонидан олинган тупроқ намуналарини ўрганди