07:00 / 17.08.2021
2 726

АҚШ президенти Chevrolet Corvette’нинг электр версияси билан мақтанди

АҚШ президенти Chevrolet Corvette’нинг электр версияси билан мақтанди
Фото: GM
АҚШ президенти Жо Байден General Motors концерни раҳбари Мери Барра уни Chevrolet Corvette суперкарининг электр энергиясида ҳаракатланувчи версияси рулига ўтқазишни ваъда қилганини сўзлаб берди. Шу билан бирга, GM бирор марта Corvette’нинг электродвигателли версияси ишлаб чиқараётганини тасдиқламаган ҳам, инкор этмаган ҳам. Электросуперкарнинг техник тавсифи ҳалигача номаълум, деб хабар беради Motor.

АҚШда электромобилларни ривожлантиришнинг янги стратегик режасини имзолашга бағишланган матбуот анжуманида Жо Байден Chevrolet Corvette’ни яна бир бор эслаб ўтган. Оқ уй раҳбарининг сўзларига кўра, General Motors бошлиғи Мери Барра унга Corvette электрокарини ҳайдаб кўришга ваъда берган.

Таъкидлаш керакки, 2020 йилнинг августида — Демократлар партиясидан АҚШ президентлигига номзод бўлган вақтида ҳам суперкарнинг электр версияси ҳақида гапирган эди. Сайловолди кампанияси доирасида суратга олинган видеороликда у Америка спорт автомобилларига бўлган меҳрини сўзлаб берган ва GM’даги манбалари Chevrolet Corvette’нинг электр версияси яратилаётганини маълум қилган.

Сиёсатчи ўшанда экологик тоза суперкар соатига 322 километр тезликда ҳаракатлана олиши мумкинлигини таъкидлаганди. General Motors барча саволларга бундан бехабарлигини, бироқ ходимлари Байденга бу ҳақда айтган бўлиши мумкинлигини билдирган.

Бугунги кунда Corvette’нинг топ версияси Zorа номли супергибрид бўлиб, у 1000 дан ортиқ от кучини тақдим этишга қодир 5,5 литрли V8 битурбомотори билан жиҳозланган. Corvette Zorа 2023 йилда сотувга чиқиши керак.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » АҚШ президенти Chevrolet Corvette’нинг электр версияси билан мақтанди