09:25 / 22.08.2021
2 228

Тошкент вилоятида 40 кун ичида энг кўп тезликни оширган ҳайдовчилар тўғрисида маълумот берилди

Тошкент вилоятида 40 кун ичида энг кўп тезликни оширган ҳайдовчилар тўғрисида маълумот берилди
Фото: Тошкент вилояти ЙҲХБ ахборот хизмати
Тошкент вилоятида 2021 йилнинг ўтган даври мобайнида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаларининг 47 фоизи айнан тезлик оқибатида юзага келган. Бу ҳақда вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати маълум қилди.

Таъкидланишича, бу каби ҳодисаларнинг сонини камайтириш мақсадида Тошкент вилоятидаги автомобиль йўлларида 50 га яқин тезликни меъёридан ошириш қоидабузарлигини аниқловчи фоторадарлар фаолият юритмоқда.

«Вилоят ҳудудида йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлиши ва кўп миқдорда жарима тўлашларига қарамасдан, айрим ҳайдовчилар Тошкент вилояти ҳудудида 10 маротабадан ортиқ фоторадарлар нигоҳига тушмоқда», — дейилади хабарда.

Trailblazer транспорт воситаси ҳайдовчиси 40 кун ичида 14 маротаба тезликни меъёридан ошириш қоидабузарлигини содир этган.

Фото: Тошкент вилояти ЙҲХБ ахборот хизмати
«ГАЗ 31029» русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси 2021 йилда 18 маротаба тезликни меъёридан ошириш қоидабузарлигини содир этган.

Equinox русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси 30 кун ичида 11 маротаба тезликни меъёридан ошириш қоидабузарлигини содир этган.

Фото: Тошкент вилояти ЙҲХБ ахборот хизмати
Captiva русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси 40 кун ичида 9 маротаба тезликни меъёридан ошириш қоидабузарлигини содир этган.

Фото: Тошкент вилояти ЙҲХБ ахборот хизмати
Nexia русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси 4 ой ичида 15 маротаба тезликни меъёридан ошириш қоидабузарлигини содир этган.

Фото: Тошкент вилояти ЙҲХБ ахборот хизмати
Маълумот учун, Тошкент вилояти ҳудудида 2020 йилнинг январь—ноябрь ойларида фоторадарлар орқали жами 457 828 та тезликни меъёридан ошириб, транспорт воситасини бошқарганлик ҳолатлари аниқланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Тошкент вилоятида 40 кун ичида энг кўп тезликни оширган ҳайдовчилар тўғрисида маълумот берилди