Американинг Rivian маркаси томонидан ишлаб чиқарилган R1T электропикапи ўзининг янги қобилиятини намойиш этди. Автомобиль чуқурлиги 91 сантиметрга тенг сунъий сув ҳавзасига туширилган бўлиб, R1T ҳеч қандай муаммосиз уни босиб ўтган, деб хабар беради Motor.
Тест давомида Rivian R1T прототипи узун бассейнга «шўнғиб», секинлик билан унда ҳаракатланган ва ҳеч қандай муаммосиз нариги тарафидан чиққан. Синов муваффақиятли ўтган: сув машина салонига кирмаган ва электрокарнинг барча тизимлари соз ҳолатда қолган. Кейинроқ ишлаб чиқарувчи сув ҳавзасининг чуқурлиги 91 сантиметрдан ортиқлигини маълум қилган.
Rivian маркаси R1T пикапига буюртмаларни 2020 йилнинг кузидан бошлаб қабул қилмоқда, аммо ишлаб чиқариш ҳамон бошланмаган: бошқа кўплаб ишлаб чиқарувчилар каби америкаликларга пандемия халақит берган. Electrek нашрининг ёзишича, электропикапни етказиб бериш ишлари сентябрдан бошланади.
Launch Edition модификациясига эга R1T 765 от кучи ва 1120 Нм айланувчи моментга эга двигатель ёрдамида ҳаракатга келади. Модель соатига 97 километр тезликка уч сонияда эришади. Launch Edition тўлиқ сотиб олинган, қолган икки версия —Adventura ва Explore — 2022 йил бошида пайдо бўлиши керак.
R1T’нинг ўзига хос хусусиятлари орасида «танк» режими ҳам мавжуд бўлиб, унинг ёрдамида пикап жойида бурила олади: моделдаги ғилдираклар олд ва орқа ўқ бўйича турли томонларга бурилиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Исроилнинг кейинги нишони Туркиями?