YouTube’даги «Гараж-54» каналининг муаллифлари «Жигули»ни етти ўқ ва 14 ғилдиракли автомобилга айлантирди. Новосибирсклик усталар «ВАЗ-2106»нинг орқа қисмига бешта кўприкдан иборат трапецияни пайвандлаган, бунда двигатель битта ўқни ҳаракатга келтиради, қолган 10 та ғилдирак ишқаланиш ҳисобига айланади, деб хабар беради Motor.
Усталар ғилдираклар уюмидан ишланган пирамидани қўл остидаги бор нарсадан йиққан. Нам қопламали йўлда 14 ғилдиракли «Жигули» қийинчилик билан қимирлаган ва йўлда кичикроқ кўтарилишни босиб ўтган.
Донор «Жигули»га 65 от кучини тақдим этувчи 1,3 литрли оригинал мотор эмас, балки Toyota’нинг 2,0 литрли двигатели ўрнатилгани сабаб тортиш борасида муаммо кузатилмаган, дастлабки икки узатмада «махлуқ-седан» тезланишни яхши олган. Бошқарув осон: гидрокучайтиргичсиз ҳам руль осонликча бурилади.
Аммо 14 ғилдиракли «Жигули»да қулайлик йўқ, чунки «подвеска» деярли мавжуд эмаслиги сабаб нотекисликлардаги зарбларни фақат шиналар қайтаради. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Қирғизистонда қийин ғалабага эришди, БАА – Қатар ўйинида «ўзбекистонлик» легионер 4та гол урди