Фото: City Transformer
Тель-Авивдаги City Transformer фирмаси Мюнхендаги IАА Mobility автошоусида митти трансформер электрокарни намойиш этди. Модель тор жойларда манёврчанликни яхши таъминлаш учун ғилдираклари аркаси билан яқинлашади, эни бир метрга қадар кичраяди. City Transformer’нинг тезлиги соатига 89 километрга етиши мумкин бўлиб, у бир марта қувватланиш орқали 178 километр йўл боса олади, деб хабар беради Motor.
City Transformer’нинг асосий ўзига хослиги — ғилдираклар изи кенглигини ўзгартира олишида — бу унга City Моdе («шаҳар режими») режимида тор жойларга жойлашиш имконини беради. Ихтирочиларнинг фикрича, бу каби қобилият йўллардаги жойларни 75 фоизгача тежаш имконини беради — битта автотураргоҳга бу каби автомобиллардан тўрттаси сиғади. City Transformer ҳайдовчисининг бўш жой топиш имконияти 10 баробар кўп — тахминан мотоциклчилар каби.
Performance Моdе («унумли режим») режимида ғилдираклар аркалар билан электрокар кузовидан чиқиб, унинг умумий энини 1,4 метрга қадар етказади. Қолган ўлчамлар ўзгармайди: City Transformer узунлиги 2500 миллиметрни, ғилдираклар базаси 1800 миллиметр бўлган ҳолатда баландлиги 1580 миллиметрни ташкил этади.
Фото: City Transformer
City Transformer ҳар бири 10 от кучини тақдим этишга қодир иккита электромотор ёрдамида ҳаракатга келади. Электромобил соатига 50 километр тезликка беш сонияда эришади, максимал тезлиги — 90 километр/соат. Батарея қувватини ярим соат ичида 80 фоизга чиқариш мумкин.
Таъкидланишича, хетчбекга хизмат кўрсатиш жуда осон: ундаги эҳтиёт қисмлар сони ички ёнув двигателига эга стандарт автомобилникидан 90 фоизга, ўртача электрокарникидан эса 50 фоизга кам. City Transformer учун буюртмалар қабул қилиш бошланган. Тўрт хил рангда тақдим этилаётган автомобилни 12,5 минг еврога харид қилиш мумкин. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Қирғизистонда қийин ғалабага эришди, БАА – Қатар ўйинида «ўзбекистонлик» легионер 4та гол урди