Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати
Тошкент шаҳрида Cobalt ва Matiz иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳайдовчилардан бири жароҳат олди, деб хабар беради пойтахт ИИББ ахборот хизмати.
Маълум қилинишича, 27 сентябрь куни соат 21:15 ларда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Шаҳрисабз ва Мустақиллик кўчалари кесишмасида 32 ёшли Ж.С. бошқарувидаги Cobalt 35 ёшли Р.А. бошқарувидаги Matiz билан тўқнашув содир этган.
Тўқнашув оқибатида Matiz русумли транспорт воситаси ағдарилиб кетган ва унинг ҳайдовчиси тан жароҳати олган. Унга тиббий ёрдам кўрсатилган.
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати
Дастлабки маълумотга кўра, йўл-транспорт ҳодисаси содир этилишига ҳаракатланиш чоғида светофорнинг тақиқловчи белгисига риоя этилмагани сабаб бўлган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди