Фото: CarBuzz
Hyundai Motor компанияси Германияда марканинг келажакдаги моделларида пайдо бўлиши мумкин бўлган ноодатий рул чамбарагини патентлади. Рулнинг марказидан экран ўрин олган бўлиб, ихтирочилар уни ясашда «Формула-1» болидларининг штурвалларидан илҳомланган, деб хабар беради Motor.
Hyundai’нинг патент ҳужжатида таъкидланишича, дисплей ҳайдовчи учун хавфсизлик ёстиқчасидан фойдаланишда ноқулайлик туғдирмайди. Қурилма рулнинг турли қисмларига жойлаштирилган ва мустақил қотириш тизимига эга, шу сабабли эйрбег тўқнашув вақтида экранга шикаст етказмаган ҳолда очила олади.
Кореяликлар дисплей ҳисобига рул функционаллигини кенгайтиришга биринчи бор уринмаяпти. 2019 йилнинг баҳорида Hyundai тугмаларга эга иккита сенсорли рулни яратганди. У ҳайдовчининг хоҳишига қараб созланган. Бироқ дисплейлар у қадар катта ва кўп маълумот сиғдира олмас, фақатгина бошқарув элементи вазифасини бажара оларди — худди замонавий мултируллардаги оддий тугмалар каби.
Фото: Hyundai
Фото: Hyundai
Фото: Hyundai
Кейинроқ Hyundai’га қарашли корхона рул марказида тўлақонли экран жойлашган Genesis Минт концептини тақдим этди. У қурилмалар панели ва мултимедиа тизими дисплейи ўрнини эгаллаган. Экран ён томонларида жойлашган олтита алоҳида сенсор панеллари ёрдамида бошқарилган.
Фото: Genesis
Фото: Genesis
Инновацион рулга қайси модель эга бўлиши ҳозирча номаълум. Афтидан, у Genesis ёки Hyundai’нинг N линейкасидаги моделларга ўрнатилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?