20:28 / 12.10.2021
1 921

Водородда ҳаракатланувчи Toyota Mirai узоқ масофага юриш бўйича янги рекорд ўрнатди

Водородда ҳаракатланувчи Toyota Mirai узоқ масофага юриш бўйича янги рекорд ўрнатди
Фото: Toyota
Toyota Mirai водородомобили ёнилғи элементларида ҳаракатланадиган электромобиллар ўртасида бир марта қувватланиш орқали узоқ масофа босиб ўтиш бўйича рекорд ўрнатди. Жанубий Калифорния бўйлаб ҳаракатланган седан икки кун давомида 1360 километр йўл босган бўлиб, бу «паспорт»даги юриш захирасидан икки баробарга кўп. У тўхтамасдан 12 та водород қуйиш станцияси ёнидан ўтиб кетган: машинанинг ҳаракати Гиннеснинг рекордлар китоби вакиллари томонидан кузатиб борилган, деб хабар беради Motor.

Иккинчи авлод Toyota Mirai автомобили 23 август куни Гардена шаҳридаги (Калифорния штати) Toyota техник марказидан йўлга чиққан. Машинада ихчам автомобилларни ҳайдаш бўйича мутахассис Уэйн Гердес ва иккинчи ҳайдовчи Боб Вингер бўлган.

Биринчи куни дуэт Санта-Барбарага борган, у ердан Malibu пляжига йўл олган, Тинч океани соҳили бўйлаб яна ортга қайтган. Кун давомида улар 761,2 километр масофа босган. 24 август куни седан Лос-Анжелес ва Оринж округи ўртасидаги трасса бўйлаб яна 698,7 километр юрган.

Фото: Toyota
Toyota вакилларининг таъкидлашича, агарда ички ёнув двигателига эга автомобиль шунча масофани босиб ўтганида ҳавога 300 килограммдан ортиқ карбонат ангидрид чиқарган бўларди, Mirai’дан эса фақат сув чиққан. 1,3 минг километрдан ортиқ масофа учун 5,65 килограмм водород сарфланган.

Фото: Toyota
Синов якунларига кўра, Toyota Mirai бундан олдинги — бир марта ёнилғи қуюш орқали ҳаракатланиш бўйича ўрнатилган 1003 километрли рекордини янгилаган. Бунга қадар рекорд Hyundai NЕХО водородомобилига тегишли эди, 2019 йилда у 778 километр йўл босган.

Фото: Toyota

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Водородда ҳаракатланувчи Toyota Mirai узоқ масофага юриш бўйича янги рекорд ўрнатди