Бугун, 14 октябр куни телеграм каналларнинг бирида бир нечта автоконтейнерларда ортилган Chevrolet Lacetti автомобиллари дон омбори томон йўналтирилган видео тарқалди. «UzAuto Motors» ушбу автомобиллар нима учун дон омборига қўйилаётганига изоҳ берди.
«Тўғри, шу каби вазиятлар мавжуд. Гап шундаки, компания кунига 250-300 дона Chevrolet Lacetti автомобилини ишлаб чиқаради. Биз ушбу автомобилларни яримўтказгич деталининг йўқлиги сабабли ўз эгаларига топширолмаймиз. Автомобил тайёр, аммо биргина деталнинг йўқлиги қайсидир тизимнинг ишламаслигига сабаб бўлади. Масалан – хавфсизлик ёстиқчалари.
«UzAuto Motors» ушбу детални олиши биланоқ уни автомобилларга ўрнатади ва харидорга топширади. Бу тайёр, аммо сотиб бўлмайдиган автомобиллар заводдаги тайёр маҳсулот учун ажратилган жойни тўлдириб бўлишди.
Шу сабаб «UzAuto Motors» «Ўздонмаҳсулот» билан автомобилларни корхона ҳудудида вақтинча сақлаш тўғрисида шартнома тузди», дейилади изоҳда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди