16:54 / 18.10.2021
1 904

Экспертлар қулай ўриндиқларга эга янги автомобиллар номини маълум қилди

Экспертлар қулай ўриндиқларга эга янги автомобиллар номини маълум қилди
Фото: Hyundai
Американинг J.D. Power таҳлилий бюроси экспертлари янги автомобилларни (2021 йилги модель қатори) энг қулай ўриндиққа эга деб атади. Мутахассислар янги машина харид қилган ва ижарага олган 111 минг ҳайдовчи ўртасида 90 кундан сўнг сўров ўтказиб, универсал ўриндиқлар рўйхатини тузган. Рейтинг ҳар 100 та автомобиль салонига ўтириш ва ундан чиқишдаги шикоятлар ҳисобига қараб аниқланган, деб хабар беради Motor.

Оммавий равишда ишлаб чиқарилувчи ихчам автомобиллар рейтингига Hyundai Elantra седани бошчилик қилган — Жанубий Корея бестселлери 5,7 балл тўплаб Honda Civic (7,5 балл) ва Volkswagen Golf (7,8 балл)ни ортда қолдирган. Ўрта ўлчамли енгил машиналар қаторида биринчилик Honda Clarity’га насиб этди — 5,3 балл, Dodge Charger (5,5 балл) ва Nissan Maxima (5,8 балл) унга жуда яқин келган.

Ихчам Nissan Rogue кроссоверини мутлақ ғолиб дея ҳисоблаш мумкин. Унинг натижалари — 4,2 балли ва премиум-маркалар ҳам унга ҳавас қилса арзийди. Rogue ўз синфида Ford Mustang Mach-E (7,0 балл) ва Honda CR-V (7,1 балл) ортда қолдирган.

Ўрта ўлчамли кроссоверлар учлиги қуйидагича кўриниш олган: Chevrolet Blazer (6,1 балл), Hyundai Palisade (6,4 балл) ва Nissan Murano (7,1 балл). Ўрта ўлчамли пикаплар орасида энг кам шикоят RАМ 1500 моделига билдирилган (6,3 балл), ундан кейинги поғоналардан Ford F-150 (6,4 балл) ва GMS Sierra (6,7 балл) ўрин олган.

Premium енгил машиналар орасида энг яхши дея Porsche 718 эътироф этилди (4,6 балл), бироқ учликка Lexus RC (4,7 балл) ва Genesis G90 (4,9 балл) моделлари ҳам кирган. Premium-кроссоверлар орасида энг кам савол Lexus UХ (4,4 балл), Lexus LХ (5,8 балл) ва BMW Х4 (6,1 балл)га пайдо бўлган.

J.D. Power таҳлилчилари сунъий чармли ўриндиқлар шу қадар эволюцияга учраганки, эндиликда синтетик материаллар истеъмолчида салбий реакцияни юзага келтирмаяпти деган хулосага келган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Экспертлар қулай ўриндиқларга эга янги автомобиллар номини маълум қилди