13:28 / 27.10.2021
2 667

Дунёдаги энг қиммат авторақам сотилмоқда

Дунёдаги энг қиммат авторақам сотилмоқда
Фото: «OpenSea»
«OpenSea» криптовалютали онлайн-майдончасида Калифорния штати (АҚШ) авторақами сотувга қўйилди. Ушбу лот нархи 24 миллион 600 минг доллардан ошиб кетди. Авторақам бор-йўғи икки белгидан иборат: «ММ» ҳарфлари.

Ҳозирга келиб Калифорнияда 35 миллиондан зиёд авторақам рўйхатга олинган. Энг камёб ва қимматлари — иккита белгидан иборатлари, айниқса, белгилар такрорланса янаям қадрли. Агарда юқоридаги савдо пишса, «ММ» дунёдаги энг қиммат авторақамга айланади.

Айни пайтда бу рақам «McLaren 765 LT» суперкарига ёпиштирилган. Ҳар қанча донғи кетган бўлмасин, машинанинг нархи рақамининг олдида бир пул — 360 минг доллар. Ўртадаги фарқ — 68 баравар!

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Дунёдаги энг қиммат авторақам сотилмоқда