23:30 / 28.10.2021
5 738

Ўзбекистонда иккиламчи бозорда автомобиллар нархи кўтарилди. Бунинг асосий сабаби нима?

Ўзбекистонда иккиламчи бозорда автомобиллар нархи кўтарилди. Бунинг асосий сабаби нима?
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (CEIR) томонидан ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, июль—октябрь ойларида иккиламчи бозорда автомобиллар нархи сезиларли даражада ошди, дея хабар қилмоқда Spot.

Нархларнинг ўсиши нисбатан янги автомобилларда кузатилди. Cobalt 12 фоизга, Spark 5 фоизга, Lacetti 7 фоизга, Malibu 18 фоизга, Tracker 14 фоизга қимматлашди. Шу билан бирга, Damas ва Labo нархлари деярли ўзгаришсиз қолди.

Таҳлилчилар нархларнинг кескин ўсишини янги маҳаллий автомобиллар ишлаб чиқаришнинг секинлашиши билан боғламоқда, бу эса талабнинг доимий ўсиши билан иккиламчи бозорнинг фаоллашувига олиб келди.

Эслатиб ўтамиз, UzAuto Motors август ойида атиги 2 дона Gentra ва бирорта ҳам Spark ишлаб чиқармаганди. Компания буни яримўтказгичларнинг глобал танқислиги ва ишлаб чиқариш босқичма-босқич трансформация қилингани билан изоҳлаб, шу доирада ягона платформадаги автомобилларни ишлаб чиқаришга ўтиш режалаштирилганини маълум қилган эди. Сентябрь охирларида эса компания Lacetti ва Spark ишлаб чиқариш тикланганини эълон қилди.

CEIR таҳлили, шунингдек, импорт қилинган автомобиллар нархининг сезиларли даражада ошганини кўрсатди: Lada Vesta нархи 27 фоизга, Lada Niva 44 фоизга ошган.

Шу билан бирга, илгари ишлаб чиқарилган автомобилларнинг нархи ҳам ўсди. 2020 йилда Chevrolet Cobalt’нинг 2-позициясига 9,6 минг доллар таклиф қилинган бўлса, 2021 йилда таклиф нархи 10,2 минг долларгача кўтарилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Ўзбекистонда иккиламчи бозорда автомобиллар нархи кўтарилди. Бунинг асосий сабаби нима?