12:40 / 11.11.2021
2 680

Бензин нархи «сакрашда» давом этмоқда

Бензин нархи «сакрашда» давом этмоқда
Тошкент шаҳридаги ёқилғи қуйиш шохобчаларида Аи-80 маркали автомобиль бензини нархи деярли ҳар куни қимматлашмоқда.

Икки кун аввал «Ўзбекнефгаз» АЖ тасарруфидаги АЁҚШларда бу турдаги бензин нархи 6095 сўмдан 6300 сўмга ошгани ҳақида хабар берган эдик. Шундан бир кун ўтиб, Аи-80 бензини 6400 сўмга чиққан бўлса, бугун тонгдан яна салкам 200 сўмга қимматлаб, 6595 сўмдан сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, хусусий АЁҚШларда Аи-80 бензини нархи аллақачон 7900 сўмгача кўтарилган. Вилоятларда эса бундан ҳам қимматроққа сотилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Бензин нархи «сакрашда» давом этмоқда