Ўзбекистонда Renault автомобиллари расман сотувга чиқди. Бу ҳақда ушбу компаниянинг маҳаллий ҳамкори — Roodell компанияси матбуот хизмати хабар берди.
Renault Ўзбекистонда учта модель — Arkana купе-кроссовери, Kaptur шаҳар кроссовери ва Duster янги авлод йўлтанламасини чиқаради. Ҳозирда сотувда фақат иккита модель бор — Renault Arkana ва Renault Kaptur.
Renault Uzbekistan сайтида келтирилишича, Arkana купе-кроссовери учта комплектацияда таклиф этилади:
Life — 239 046 500 сўмдан;
Drive — 262 759 200 сўмдан;
Style — 281 947 800 сўмдан.
Kaptur шаҳар кроссоверининг ҳам учта комплектация тури мавжуд:
Life — 228 937 300 сўмдан;
Drive — 252 650 100 сўмдан;
Style — 276 518 900 сўмдан.
Йўлтанламас Duster нархи ҳали эълон қилинмаган.
Renault автомобиллари нархлари октябрь ойининг ўрталарида ҳам эълон қилинганди. Аммо расмий вакиллар бу нархлар якуний белгиланган нархлар эмаслиги ва унда ўзгаришлар бўлиши мумкинлигини билдирган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди