ИИВ ЙҲХББ республика ҳудудида август ойида ишга туширилган онлайн режимда ишловчи стационар радарлар тўғрисида маълумот берди. Унга кўра, ўтган бир ой ичида Сурхондарё вилоятида 5 та стационар, Самарқанд вилоятида 2 та ПДД радар ишга туширилган.
Фото: ЙҲХББ
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг апрелида Ўзбекистонда қоидабузарликларни аниқлаш учун камераларни ўрнатиш тартиби ҳақида ҳукуматнинг тегишли қарори қабул қилинди.
Унга кўра, махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ўрнатилиши мумкин бўлган жойларнинг дислокацияси ишлаб чиқилади ҳамда E-ijro auksion платформаси орқали онлайн аукционга қўйилади. Тизим ўрнатилиши мумкин бўлган жой дислокацияси, мазкур ҳудуддаги транспорт оқими ва охирги 2 йилда аниқланган қоидабузарликлар тўғрисидаги маълумотлар очиқ эълон қилинади.
Июнь ойидан бошлаб Ўзбекистондаги чорраҳа ва йўлларда радар ва камералар қўйиш жойлари аукцион орқали савдога қўйилиши бошланди. 1 июль куни E-auksion сайтида биринчи бор Тошкент шаҳрида радар ўрнатиладиган жойлар аукционга чиқарилди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?