Фото: «Mydrivers»
«Tesla Model S» бир қувват олишда 1 210 километрни босиб ўтган илк электромобилга айланди. Бу ҳақда «Mydrivers» хабар берди. Бунга эришиш учун машинага янги аккумулятор батареясини қўйишга тўғри келди.
Американинг аккумуляторлар ишлаб чиқарувчи «Our Next Energy» (ONE) компанияси янада сиғимлироқ аккумулятор ўрнатиб, «Tesla Model S»ни ўзгартирди ва натижада юқоридаги янги рекорд қайд этилди.
Янгиланган «Tesla Model S»нинг аккумулятор батареяси сиғими — 203,7 кВт/с. Синов пайти ўртача 88 км/с. тезликда юрилди, якунда машина бир қувват олишда 1 210 километр йўл босди.
Бунақа машинада Тошкентдан Нукусгача (1 113 км.) бемалол етиб олиш мумкин.
Жами 14 соат сарфланган синов 2021 йилнинг декабрь ойида Мичиганда бўлиб ўтди. Албатта, 88 км/с. юқори тезликли катта йўллар учун хос эмас, бироқ бу шаҳарлар ичида ҳаракатланишдагидан бирмунча юқори тезлик.
«Our Next Energy» компанияси янги аккумуляторни «Эгизаклар» дея номлади. Компания асосчиси ва бош директори Мужиб Ижоз: «Ҳозирда аксарият ҳайдовчиларни ташвишлантираётган узоқ йўл босиш муаммосига ечим топиб, электромобилларни янада оммалаштирмоқчимиз».
Янгиланган батареялар хавфсизлик ва қиймат борасидаги кенг кўламдаги ишлаб чиқариш талабларига мувофиқ келмаслиги ҳам мумкин, дейилади хабарда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Колумбия президенти Нетаньяхуни ҳибсга олишга чақирди
Эрдўғон давлат тўнтариши эҳтимоли сабабли тунда фавқулодда йиғилиш ўтказди
Сурхондарё вилоятида айиқ ИИБ ходимига жароҳат етказди
Пентагон майори АҚШ Исроилни қўллаб-қувватлагани учун истеъфога чиқди
D витамини дозасини ошириб юборишнинг хавфли оқибатлари
Украина ҳарбий бўлинмалари Харкив вилоятидаги янги позицияларга ўтказилди
Россияда Мудофаа вазирлиги кадрлар бўлими бошлиғи Юрий Кузнецов қўлга олинди
Украина, Ғарб ва Пушкин. Путин ва Си нималар ҳақида гаплашди?