00:07 / 13.01.2022
1 748

Тошкентда радар ва камера ўрнатиладиган 69 та ҳудуд аукционда салкам 21 млрд сўмга сотилди

Тошкентда радар ва камера ўрнатиладиган 69 та ҳудуд аукционда салкам 21 млрд сўмга сотилди
Тошкентдаги электрон аукционда 7 январь куни радар ва камералар учун 69 та объект сотилди. Бу ҳақда E-auksion платформаси маълумотларига таяниб, Spot хабар қилди.

Қайд этилишича, объектларнинг умумий бошланғич баҳоси 306,45 миллион сўм этиб белгиланган. Аукцион давомида уларнинг қиймати 68,5 баробарга ошган ва жами тушум 20,99 миллиард сўмни ташкил этган.

Участкаларнинг қарийб барчаси учта харидор томонидан сотиб олинган. Уларнинг бири жисмоний шахс, қолганлари иккита компания — Microyol ва 64-БИТ. Савдолар иштирокчилар ставкаларни доимий равишда ошириб боргани ҳисобига 10-11 соат давом этган.

Энг кўп лотни 64-БИТ харид қилган — 43 . Компания илгари ҳам радарлар учун майдонларни оммавий равишда сотиб олганди. Microyol эса 7 та ҳудудни сотиб олган. Жисмоний шахс 19 та участка харид қилган.

Аукцион орқали радар
Тадбиркорларга жорий йилнинг 1 мартидан бошлаб йўлларга камералар ва радарлар ўрнатишга рухсат берилган. Ер участкалари онлайн аукционлар орқали тақдим этилади.

Аукцион ғолиблари участкаларни бошқа тадбиркорларга ўтказиш ҳуқуқи билан чекланмаган муддатга олади. 2021—2022 йилларда шу тарзда 3356 та видеокамера ва 763 та радар ўрнатиш режалаштирилган.

Бундай лотлар катта талабга эга. Аукцион пайтида нархлар ўн марталаб ошиши мумкин. Масалан, июль ойида Хоразмдаги битта ҳудуд 40 миллион сўмга ёки бошланғич баҳосидан 27 баравар қимматга сотиб олинган.

Маълумот учун, 2021 йил июнь ойидан бошлаб Ўзбекистондаги чорраҳа ва йўлларда радар ва камералар қўйиш жойлари аукцион орқали савдога қўйилиши бошланди. 1 июль куни E-auksion сайтида биринчи бор Тошкент шаҳрида радар ўрнатиладиган жойлар аукционга чиқарилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Тошкентда радар ва камера ўрнатиладиган 69 та ҳудуд аукционда салкам 21 млрд сўмга сотилди