1 147
«Энди пули ёки таниш-билиши борлар эмас, фақат билими борларгина рулга ўтиради» — ИИВ ўринбосари
Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Тошкентда 3 февраль куни ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳон топшириш бўйича Тошкент имтиҳон маркази иш бошлади. Бу ҳақда тақдимот маросимида бўлган «Дарё» мухбири хабар берди.
Ушбу марказ ҳайдовчилик гувоҳномасини олишга номзодлар назарий ва амалий тест синовларидан иборат автоматлаштирилган имтиҳон мажмуаси саналади. Унда фуқароларнинг билими инсон омилисиз баҳоланади, бутун бошли жараён автоматлаштирилган ҳамда шаффоф эканлигини кўриш мумкин. Тадбирнинг очилиш маросимида сўзга чиққан ички ишлар вазири ўринбосари, жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи Бекмурод Абдуллаев имтиҳонлар тўлиқ инсон омилидан холи тарзда, автоматлаштирилган электрон тизим орқали қабул қилиниши ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни топшириши жараёнидаги коррупцион ҳолатларга чек қўйишини билдирди.
«Энди тасаввур қилинг, агар имтиҳон тизими шаффоф ва адолатли бўлса, фақат ўқиган ва етарли малакага эга фуқароларгина ҳайдовчилик гувоҳномасини олса-ю, қолганлар ёппасига имтиҳондан йиқилишни бошласа, бу бизга нима беради? Биринчидан, бу тескари занжир реакциясини ҳосил қилади ва автомактабларда таълим сифати ошишига олиб келади. Чунки ҳозир автомактаблар асосан нархнинг арзон ва қимматлиги бўйича рақобатлашмоқда холос. Кўпчилик фуқароларни ҳам автомактаблар маъмуриятини ҳам таълим сифати унчалик ўйлантираётгани йўқ. Лекин эндиликда имтиҳондан пул, таниш-билиш орқали топширишнинг имконини қила олмагач, ўз-ўзидан ўқишга мажбур бўлади, масъулиятсиз автомактаблар эса ёки ишини йиғиштиради ёки сифатли таълим беришни бошлайди», дейди вазир ўринбосари.
Абдуллаевнинг таъкидлашича, фақат етарли билим ва малакага эга ҳайдовчиларга гувоҳнома берилишни бошлагач, йўлларда ҳайдовчилик маданияти ошади, йўл-транспорт ҳодисалари камаяди. Аксарият нохуш ҳолатлар айнан билимсизлик ортидан юзага келаётгани таъкидланди.
«Хулоса қилиб айтганда, энди пули ёки таниш билиши борлар эмас, фақат билими борларгина рулга ўтиради, йўлга чиқади. Биз бундан бошқасига рози эмасмиз ва бунга йўл ҳам қўймаймиз», дейди жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 26 январь куни бўлиб ўтган селектор йиғилишида йўл ҳаракати хавфсизлиги билан боғлиқ вазиятни танқид қилган эди. Давлат раҳбари ҳайдовчиларни тайёрлаш ҳамда имтиҳон тизимини тубдан қайта кўриб чиқиш бўйича мутасаддиларга бир қатор топшириқлар берган.
«Ўқитмасдан ва ўргатмасдан гувоҳнома бериш жиноятига қарши жазони кучайтириш бўйича, бир ой муддатда қонунчиликка қўшимча киритиш юзасидан таклиф киритилсин», — дея давлат раҳбари Адлия вазирлигига топшириқ юклатилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трампнинг режалари Украина учун қўрқинчли тус олмоқда...