21:36 / 09.02.2022
1 527

Kia Ўзбекистонда К8 нинг маҳаллий йиғувини йўлга қўйди

Kia Ўзбекистонда К8 нинг маҳаллий йиғувини йўлга қўйди
Kia Russia & CIS
Ўзбекистонда Kia К8 премиум спорт автомобилининг сотувлари бошланди, деб хабар берди Kia Russia & CIS матбуот хизмати.

Бозордаги мавжуд талабни қондириш учун Жиззах эркин иқтисодий зонасидаги АDМ-Jizzakh заводида моделнинг маҳаллий йиғуви йўлга қўйилди.
- "К8 автомобилини МДХнинг бошқа бозорларига чиқариш бўйича режалар ҳозирча йўқ", — дейилади хабарда.

К8 машинаси аввалроқ Ўзбекистон бозорига кириб келган Soul, Seltos ва Sorento кроссоверлари, Carnival кроссвени, К5 ва Stinger спорт моделларидан кейинги еттинчиси бўлди.

Автомобиль бренднинг тубдан ўзгартирилиши маълум қилингандан сўнг 2021 йилда тақдим этилган Kia’нинг биринчи моделидир.

Ўзбекистон бозорида 8 поғонали автоматик узатмалар қутиси ва олд узатмага эга Smartstream 3,5 GDI (300 от кучи қуввати) кучли двигатели билан жиҳозланган К8 модели тақдим этилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Kia Ўзбекистонда К8 нинг маҳаллий йиғувини йўлга қўйди