Фото: «ДРАЙВ»
Автосуғуртачиларни қидириш платформаси — Compare.com мутахассислари америкаликларнинг «орзу машинаси» портретини чизишди. Кутилмаган натижа. Кроссоверлар «Ferrari», «Lamborghini», «Bugatti» суперкарларидан «ўзиб кетди».
18 ёшдан 80 ёшгача америкаликларнинг 30 фоизи SUV кроссоверлари (спорт-утилитар автомобиллар)ни танлашди. Йўлтанламаслар анчадан бери савдолар етакчиси. 2025 йилда АҚШда сотиладиган автомобилларнинг 78 фоизини кроссоверлар ташкил этиши кутиляпти.
Бизда оқ машина харидоргир, америкаликлар эса қора машиналарни ёқтиришади. Сўровда қатнашганлар кўпчилиги «BMW»нинг қора кроссоверига овоз беришгани ҳам шундан. Узоқ йўлга чиқишни яхши кўрадиган америкаликлар эса кўк рангли «Audi» купеларни танлашди. Шимолий Америка шаҳарларида яшовчилар ҳам «BMW»ни энг яхши машина деб ҳисоблашади. Бироқ шаҳарликларга кўпроқ бу бренднинг оқ рангли седанлари ёқади.
«BMW» — АҚШда яшовчилар учун «биринчи рақамли автобренд (25 фоиз овоз). Танлов учун учта асосий сабаб: бошқариш қулай, чидамли ва салони дид билан ишланган.
«Орзу машиналари» рўйхатига Америка машиналаридан биттаси кирди, у ҳам бўлса қишлоқларда яшовчилар минадиган қизил рангли «Chevrolet» пикаплари.
Америкаликлар орзусидаги иккинчи машина — ўзларида чиқадиган «Ford». Бироқ амалда ундан кўра японларнинг «Toyota»сини кўпроқ харид қилишяпти. «Top-dream»даги учинчи машина — «Audi». Америкаликларнинг фақат 11 фоизи юқори технологияли «Tesla» электрокарларига қизиқиш билдирган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонлик 17 ёшли қиз дунёнинг етакчи университети олимлари билан тадқиқот олиб бормоқда
Ўзбекистонликлар доимий яшаш учун кўпроқ қайси давлатларга кўчиб кетмоқда?
Жиззахда учта юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Украина президенти маҳбусларни сафарбар қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади
Шимолий Корея янги кўрсаткичларга эга баллистик ракетани синовдан ўтказди
Ўзбекистон собиқ бош прокурорининг қидирувдаги ўғли Дубайда 7,9 млн долларлик кўчмас мулкка эгалик қилади
“Рома” Шомуродов учун яна 8 миллион евро харажат қилади!
“Умра” зиёратига бориб келиш тартиби такомиллаштирилади